Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАЛИК ТАДБИРКОРЛАРДАН 8 НАФАРИ «ФАОЛ ТАДБИРКОР» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

×

 2024-08-14 12:10:12    616

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан, мамлакатимиз иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтариш, юртимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, соҳага илғор инновацион, «яшил» ва рақамли технологияларни жорий этиш, сармоялар ҳажмини кўпайтириш, иш ўринлари яратишга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, бизнесда эришаётган салмоқли натижалари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун мамлакатимиз тадбиркорларининг катта гуруҳи «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасидан 8 нафар вилоятимиз тадбиркорлари ҳам ўрин олдилар:

Абдурасулов Элмурод Ташпулатович - Қувасой шаҳридаги оилавий корхона раҳбари,

Акбаров Саидахмад Абдуҳамидович - Риштон туманидаги «Моҳи Диёр Рошидон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари,

Носиров Жахонгир Мансурович - Бешариқ туманидаги «Beshagro Eksport» масъулияти чекланган жамияти директори,

Парпиев Шерзод Аликович - Фарғона шаҳридаги «Davr-Ru» хусусий корхонаси раҳбари,

Умарова Марифатхон Юлдошовна - Данғара туманидаги «Vodiy Expo» масъулияти чекланган жамияти раҳбари,

Усмонова Гулнора Хошимжоновна - Бағдод туманидаги «Гулнора Матқулобод бодомлари» ишлаб чиқариш кооперацияси раҳбари,

Хайруллаева Зебинисо Зикиреевна - Фарғона шаҳридаги «Тантана текстиль» масъулияти чекланган жамияти раҳбари,

Эркабоев Шерзоджон Махмудалиевич - Бешариқ туманидаги «Sherwood Dizayn» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram