Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХИТОЙНИНГ ЙИРИК КОМПАНИЯЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-08-14 20:14:33    741

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг қурилиш, электротехника, муқобил энергия, савдо–сотиқ, логистика, сув тозалаш ҳамда иссиқлик энергияси тизимида фаолият кўрсатувчи йирик компаниялари раҳбарларини қабул қилди.

Самимий мулоқотда “Oman China Investment” компанияси раҳбари Чарльз Су мамлакатимизда, хусусан, Фарғонада тадбиркорлик фаолияти учун қулай инвестициявий муҳит яратилганини алоҳида мамнуният билан эътироф этди.

Шунингдек, икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва қатъий позицияси туфайли икки томонлама бирдек манфаатли ҳамкорлик алоқалари йилдан йилга ривожланиб бораётганини таъкидлади. Қайд этилганидек, бу чин ўлкаси тадбиркорларининг юртимизга инвестиция киритишида муҳим омил бўлмоқда.

Учрашувда бу йирик компания томонидан ишончли ҳамкорлари билан биргаликда Фарғона вилоятида тадбиркорлар кластерини ташкил этиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Ўз навбатида юзма–юз мулоқотда хитойлик инвесторлар томонидан вилоятдаги аҳоли турар жойлари, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини қайта тикланувчи, муқобил энергия манбалари билан таъминлаш мақсадида бизнес–лойиҳалар тайёрланаётгани айтиб ўтилди.  Айни жараёнда вилоят марказида бунёд этилаётган Экошаҳарда 1000 мегаватли қуёш панеллари ўрнатиш ҳамда сув тозалаш технологиялари лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилаётгани ҳам эътиборга лойиқ.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тадбиркорлар учун ихчам, қулай қуёш панелларини нафақат турар–жой бинолари, балки истроҳат боғлари ҳамда балиқ ҳовузлари атрофида ўрнатиш ҳам самарали бўлишини таъкидлади. Хитойлик сармоядорларни қурилиш ва шаҳарсозлик меъморчилиги йўналишида Марғилон шаҳридаги 110 гектар майдонда амалга оширилаётган йирик лойиҳаларда иштирок этишга таклиф этди.

Хитойлик меҳмонлар дўстона қабул учун миннатдорчилик билдириб, Фарғона вилоятида эртанги кун истиқболи билан боғлиқ бундай лойиҳаларни амалга оширишга инвестиция киритишга тайёр эканликларини билдирдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram