Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЮНЕСКОНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ РАҲБАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-08-14 20:32:15    821

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношадини қабул қилди.

Учрашувда жорий йил 19-21 сентябрь кунлари Марғилон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган “Атлас байрами” миллий матолар фестивалига ҳозирлик кўриш, уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар бўйича муҳокама олиб борилди.

Шунингдек, фестивалга ташриф буюрувчи халқаро экспертлар ва дизайнерларни кутиб олиш ва фестиваль давомида улар учун қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ ташкилий масалалар, фестивални кенг миқёсда ёритиш учун хорижий, республика ва маҳаллий ОАВларни жалб қилиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Вилоят ҳокими фестивални ўтказишга юқори даражада тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилиб, барча ташкилий масалалар бўйича белгиланган чора-тадбирлар асосида иш ташкил қилинаётганини билдирди.

Учрашувда Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Расулжон Мирзааҳмедов ҳам иштирок этдилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган ушбу фестиваль Марғилон ипакчилигининг довруғини дунёга танитишда, ҳунар ва санъатга меҳри баланд инсонларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишида муҳим ўрин тутиши билан аҳамиятлидир.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram