Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА ХИТОЙНИНГ CHINA STATE CONSTRUCTION КОРПОРАЦИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-08-15 20:47:33 982
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг China state construction корпорациясининг Марказий Осиё бўйича вакили Лю Гуан бошчилигидаги мутахассисларни қабул қилди.
Дастлаб Лю Гуан муҳандислик ширкати тўғрисида маълумот берди. Қайд этилганидек, China state construction давлатга тегишли йирик муҳандислик корпорация ҳисобланади. 1982 йил ташкил топган корпорация сўнгги халқаро рейтинг натижаларига кўра, дунёнинг топ–500 йирик компаниялари орасида 14-ўринда эътироф этилган.
Асосан қурилиш, шаҳарсозлик ва лойиҳалаштириш соҳаларида фаолият кўрсатувчи Хитойнинг ушбу гигант корпорацияси дунё бозорида ўз ўрни ва мавқеига эга. Учрашувда корпорация томонидан қурилган йирик бинолар, спорт ўйингоҳлари, меҳмонхоналар, темир йўл ва автомагистрал йўллар тақдимоти ўтказилди.
Ўз навбатида вилоят раҳбари корпорация фаолияти ва имкониятини юқори баҳолаб, уларнинг Фарғонада қурилиш, саноат, кимё технологияси, ободонлаштириш, йўл қурилиши йўналишларида улкан лойиҳаларда иштирок этиш истагини маъқуллади.
Мулоқотда вилоятимиздаги янгиланиш ва ўзгаришлардан бохабар корпорация вакиллари иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида тизимли равишда ҳамкорлик қилишдан мамнун эканликларини билдиришди. Шунингдек, дунё стандартлари асосида саноат зоналарини лойиҳалаштириш мақсадида янги ишга тушириладиган саноат зоналари лойиҳаларида қатнашиш истагида эканликларини таъкидлашди.
Корпорация вакилларига Марғилон ва Қўқон шаҳрида замонавий шаҳарсозлик қурилиши лойиҳалари бўйича маълумот берилиб, ушбу лойиҳаларда корпорация мутахассислари фаол иштирок этишига ишонч билдирилди.
Ташриф режасига кўра, корпорация вакиллари вилоят марказида бунёд этилган Экошаҳар, Марғилон ва Қўқон шаҳарлари ҳамда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram