Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


МАЪСУДЖОН СУЛАЙМОНОВ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2024-08-16 14:03:24    925

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимининг 2024 йил 15 августдаги қарори билан, Сулаймонов Маъсуджон Муминович вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби этиб тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳам ҳисобланади.

Маъсуджон Сулаймонов 1978 йил 15 майда Данғара туманида туғилган. 2001 йилда Қўқон давлат педагогика институтини, 2003 йилда Фарғона давлат университети магистратурасини битирган. 2004 -2022 йиллар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг Фарғона вилояти бўйича мухбири бўлиб ишлаган. 

2022 йилдан буён Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Филология фанлари номзоди, 2020 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram