
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ПРОФЕССИОНАЛ БОКС КЕЧАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2024-08-17 09:24:24 1194
Кеча Фарғона шаҳридаги Экошаҳар янги амфитеатрида давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрамига бағишланган “Фарғона вилояти ҳокими соврини” учун профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда мамлакатимизнинг кучли боксчилари билан бирга Қозоғистон ҳамда Тожикистондан келган чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун рингга чиқди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон бошқа соҳалар қаторида спортда ҳам юксак натижаларга эришаётганини қайд этиб, Париж Олимпиадасида 206 та давлат орасида умумий медаллар ҳисобида 13-ўринни эгаллагани барчага фахр–ифтихор бағишлаганини таъкидлади. Айниқса, боксдаги залворли ютуқда фарғоналик икки нафар Олимпиада чемпионининг борлиги тарихий воқеа бўлганлигини айтиб ўтди. Вилоятимизда спортнинг бокс тури ривожланиб бораётганлиги, бунда спорт мусобақаларининг ташкил этилишининг аҳамияти ҳақида сўз юритиб, барча иштирокчиларга муваффақият ва омад тилади.
Бокс бўйича Олимпиада чемпионлари Лазизбек Мулложонов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев мамлакатимизда спортга қаратилаётган юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бокс мусобақаси қизғин баҳслар остида кечди. Марказий жанг 6 раунд, қолган барча баҳслар 4 раунддан иборат бўлди.
Тожикистонлик Рамазан Табаров ва юртимиз вакили Аббосбек Йўлдошев ўртасидаги беллашув барчанинг эътиборида бўлди. Унга кўра, Аббосбек Йўлдошев тожикистонлик рақибини 1 раунднинг ўзида техник накаутга учратиб ғолибликни қўлга киритди.
Бокс кечасида иштирок этган барча боксчиларга пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, мусобақада вилоятимизда ёш ва кучли боксчиларнинг тарбиялашдаги улкан ҳиссаси учун, шунингдек, Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, юқори натижаларга эришган спортчиларнинг мураббийлари ҳам тақдирланди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram