Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ НАТИЖАДОРЛИГИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

×

 2024-08-17 21:47:44    1332

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида ёшлар масаласига тааллуқли вилоят, шаҳар ва туманлар мутасаддилари иштирокида ёшлар сиёсати соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимизнинг ташаббуси билан ёшлар билан ишлашда янги тизим яратилганлигини, ҳар бир ёш давлатимиз эътиборида эканлигини таъкидлади.

Вилоятимизда бу борада ўзига хос тажриба амалга оширилиб, ёшларимизнинг кўплаб масалаларига ечим топилаётгани қайд этилди.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар 100 баллик баҳолаш тизими асосида ҳудудларнинг самарадорлик кўрсаткичлари рейтинги ишлаб чиқилди. Унга кўра, ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткични 64,7 балл билан Фарғона вилояти эгаллади.

Таълим, спорт, маданият каби йўналишларда ҳам ёшлар учун катта имкониятлар яратиляпти. Йил бошидан турли манбалар орқали жами 15 минг ёшлар бандлиги таъминланди.

Вилоятимиз бўйича 325 минг нафар ёшлар ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари ходимлари томонидан оталиққа олинган бўлиб, улар билан манзилли ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ер ажратиш, хорижий тилга ўргатишга кўмаклашиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича кўплаб ишлар қилинмоқда.

Йиғилишда вилоятимизнинг баъзи шаҳар ва туманларида тизимли ишлар етарли даражада ташкил этилмагани натижасида ёшлар жиноятчилиги ошганлиги, бунда масъул раҳбарларнинг лоқайдлиги танқид қилинди. “Оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш, “Раҳбар ва ёшлар” учрашувини ўтказишдаги камчиликларга эътибор қаратилди. Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, замонавий касб-ҳунарга ўргатиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонлик ва ватанпарварлик тадбирларини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Йиғилишда ёшлар сиёсати соҳасидаги барча масалалар чуқур таҳлил этилиб, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда масъулларнинг ахбороти эшитилди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 июнь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшлар сиёсати соҳасида йил якунига қадар амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram