Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ТУМАНИДА ҚУВВАТИ 200 МЕГАВАТТ БЎЛГАН ҚУЁШ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛАДИ
2024-08-18 20:22:03 1902
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Малайзиянинг қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришга ихтисослашган Sunview Group компанияси вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Фарғона туманида қурилиши режалаштирилаётган қуввати 200 мегаватт бўлган қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Маълумки, жорий йил 18 июль куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров иштирокида йирик кооперация лойиҳаларини ишга туширишга старт берилган бўлиб, улар ичида ушбу лойиҳа ҳам бор эди.
Вилоятимизда қурилиши режалаштирилаётган лойиҳа қиймати 150 млн. доллар бўлган, Малайзиянинг қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компанияси – Sunview Group томонидан тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига ДХШ тамойили асосида амалга оширилади.
Ҳозирда инвестор компания ва Энергетика вазирлиги ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида ушбу лойиҳани амалга ошириш ва қуёш электр станция тариф нархлари келишилди. Лойиҳа учун Фарғона туманидан ер майдони танланиб, инвесторга техник ва иқтисодий жиҳатдан ўрганиш учун тақдим этилган. Қуёш электр станцияси қурилиш ишлари жорий йилнинг IV чорагида бошлаш режалаштирилган.
Учрашувда меҳмонлар “Global Textile” компаниялар гуруҳи раҳбари Музаффар Разаков билан ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳалар хусусида ҳам маълумот бердилар. Шунингдек, ҳомийлик асосида эҳтиёжманд оила хонадонларида қуёш панеллари ўрнатиб бериш ташаббусини илгари сурдилар. Бундан ташқари, Малайзия ва Фарғона олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликдаги истиқболли лойиҳалар бўйича ҳам фикр алмашилди. Малайзияда ҳамда Фарғонада икки ҳудуд ваколатхонасини очиш таклифи ҳам илгари сурилди.
Вилоят ҳокими таклифлар юзасидан ҳамкорликда ишланиши ва ҳар томонлама кўмак кўрсатилишини маълум қилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram