Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚУВАНИНГ ҲАР БИР МАҲАЛЛАСИ НАМУНАЛИ БЎЛАДИ

×

 2024-08-19 23:04:34    1625

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қува туманида бўлиб, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбари томонидан яқинда вилоятимизга ташрифи чоғида Қува туманини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилган бўлиб, айни кунларда бу борада амалий ишларга киришилди. Қува иқтисодиётининг ўсиш нуқтаси бўлган ҳар бир ҳудуд бўйича мастер режа ишлаб чиқиляпти.

Вилоят раҳбари Қақир ва Турк МФЙларида бўлиб, намунали маҳаллаларга айлантириш жараёнини кўздан кечирди.

Маҳаллаларнинг драйверини аниқлаш, архитектуравий қиёфасини янгилаш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, даромадли қилиш каби йўналишларда туман сектор раҳбарлари ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Хусусан, Қақир МФЙдаги бўш, қаровсиз турган бинолардан самарали фойдаланиш, тадбиркорларни жалб этиш, ҳудуднинг ободлигига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Маҳаллада 865 та хонадонда 5 минг 300дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Вилоят раҳбари томонидан ҳар бир оилани даромадли қилиш учун бу ерда атиргулчилик, кўчатчиликни асосий драйверга айлантириш борасида аниқ кўрсатмалар берилди.

- Қуваликлар азалдан меҳнаткаш, ҳар бир қарич ерни қадрлайди. Томорқачиликда катта тажрибаси бор. Фақат уни ҳар бир оилага, маҳаллага оммалаштириш керак. Шунда ҳар бир маҳалла энг обод, намунали ҳудуд бўлади, - деди вилоят раҳбари.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram