Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ФАРҒОНА ПЕШҚАДАМ БЎЛИШИ КЕРАК

×

 2024-08-21 19:24:16    1352

PDF юклаш
Чоп этиш


Қишлоқ хўжалигида Президентимиз белгилаб берган вазифалар асосида унумдорлик ва манфаатдорлик ошмоқда. Қўштепа туманида бўлиб ўтган кўргазмали семинарда бу яна бир бор таъкидланиб, муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга семинарда иштирок этиб, пахта терими олдидан ғўза майдонларини дефолиациялаш ишларини амалга ошириш, жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, шунингдек, очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш масалаларига эътибор қаратди.

Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, туманлар секторлари раҳбарлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, фермерлар ҳамда дахлдор мутасаддилар, нуронийлар иштирок этдилар.

Дастлаб, нуронийлар деҳқончиликка, етиштирилган ҳосилга қут-барака тилаб, дуолар қилинди.

Тумандаги “Солижонобод Маҳмуд” ММТП ҳудудидаги "Global Textile Solutions" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерида бўлиб ўтган тадбирда юқори ҳосилдор чигит ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, кимёвий ўғитлар намуналари, техникалардан иборат қишлоқ хўжалиги кўргазмаси кўздан кечирилди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳосилдорлик йилдан йилга ошаётгани, Фарғонада бу борада катта тажриба мактаби яратилганлигини таъкидлаб, эндиликда юқори унумли техникаларни жорий этиш муҳимлиги хусусида тўхталди. Пахта йиғим-теримига киришиш олдидаги сўнгги агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш мўл ҳосил гарови бўлишига эътибор қаратиб, ғўза майдонларини дефолиациялашни ғўзанинг биологик етилганлигига қараб ўз муддатида ва сифатли ўтказиш, қўлланиладиган дефолиантларни тўғри танлаш бўйича кластер раҳбарларига ўз тавсияларини берди. Кластерлар ва фермер хўжаликларида пахта териш машиналарини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Вилоятимизда бу йил илк бор мавсумда 65 та пахта терадиган машиналар иштирок этади. Эътиборлиси, унинг 50 таси Фарғонада йиғиладиган Хитойнинг “Shandong Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co. Ltd” компаниясининг, 10 таси “John Deere” ва бошқа пахта териш машиналаридир. Хайрулло Бозоров семинарда келгуси уч йилда вилоятимизда пахта терими тўлиқ механизациялашини маълум қилди.

Шу билан бирга мавсумда отрядларни шакллантириш, теримчи ва ҳашарчиларга етарли шарт-шароит яратиш, меҳнатга ҳақ тўлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов 2024 йилда вилоятда 76 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, ушбу майдонлардан 289 минг тонна пахта хом ашёси етиштириш режалаштирилганлигини қайд этиб, бунинг учун туманлардаги 12 та пахта-тўқимачилик кластерлари билан мавсум давомида амалга оширилган ишлар, вилоятда пахта йиғим теримига тайёргарлик жараёнлари, кутилаётган пахта ҳосилдорлиги, кластерлар фаолиятини такомиллаштириш, дефолиациялаш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Келгуси йил ҳосили учун 94 минг 300 гектар майдонга бошоқли дон экиш белгиланган. Бунинг учун зарур техникалар шай қилинди. Бу йил илк бор учта ғаллачилик кластерида уруғлик дон етиштириш йўлга қўйилди.

Семинарда очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, экин майдонларини ўғитлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам келишиб олинди.

Вилоят ҳокими ва нуронийлар “Аслбек файз барака диёр” фермер хўжалигининг дала майдонида эзгу ниятлар билан ғалла экиш ишларини бошлаб берди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram