Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА ҲАРБИЙЛАРГА ХОНАДОН КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2024-08-21 20:35:08 1711
Бугун Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивида бунёд этилган 7 қаватли уйлардан мудофаа тизими ҳарбий хизматчиларига янги хонадонлар калитларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов иштирок этди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров энг улуғ, энг азиз байрам - Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида мазкур уйлар ҳарбий хизматчиларга катта туҳфа бўлганлигини қайд этиб, янги уйлар билан қутлади. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда ҳар жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз манфаатларига, инсон қадрини улуғлашга, осойишталигимизни муносиб ҳимоя қилишга хизмат қилаётганлигига эътибор қаратди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва мудофаа органлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг хизматчилари учун қулай шароитлар яратиш борасида ҳам катта ишлар олиб борилаётганлиги қайд этилди. Президентимизнинг кўрсатмалари билан барпо этилган Экошаҳарда бугун топширилаётган янги хонадонлар ҳам ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси, турмуш шароитини яхшилашга бўлган эътибор самараси эканлиги таъкидланди.
Янги барпо этилган кўп қаватли уйлардан мудофаа тизимида хизмат кўрсатаётган 100 нафар ҳарбийларнинг оилаларига хонадонлар топширилди.
Янги хонадонга кўчиб кираётган оилалар вакиллари сўз олиб, ҳарбийларга кўрсатилаётган эътибор ва рағбат учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Вилоят раҳбари, жамоатчилик вакиллари янги хонадонлардаги шароитлар билан танишдилар. Уларнинг эгалари билан суҳбатлашилгандан сўнг нуроний отахонлар дуога қўл очиб, осмонимиз мусаффолиги ва шундай шодиёна кунлар бардавом бўлиши учун эзгу ниятлар билдирдилар, Президентимиз ҳақларига дуо қилдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram