Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РИШТОН КУЛОЛЧИЛИГИНИНГ МОҲИР УСТАСИ
2024-08-22 09:10:54 1466
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси риштонлик уста кулол Тоҳиржон Ҳайдаров ташкил қилган музей-устахонасида бўлди. Риштон кулолчилигининг ўзига хос жиҳатларини ифода этган устахона ва экспонатларни кўздан кечирди.
Бу ердаги қўл меҳнати билан ясалган сопол буюмлар, унга чизилган нақшлар ҳамда ёзилган ҳикматли сўзлар санъат асари сифатида довруғ қозонган. Мазкур музейга хорижлик сайёҳлар ҳам кўп ташриф буюради.
Вилоят ҳокими уста кулол билан суҳбатда унинг миллий ҳунармандчилик ривожидаги меҳнатини алоҳида эътироф этди. Унинг 63 ёши ҳамда онаси Хурсаной ая Ҳайдаровани мустақиллик байрами билан табриклади.
Бугунги кунда Тоҳиржон Ҳайдаровнинг 100 дан ортиқ шогирди бор. Беш нафар фарзанди ҳам эл-юрт ҳавас қилгудек инсонлар бўлиб вояга етган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram