Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҲАР БИР ЛОЙИҲА ҲУДУД ИҚТИСОДИНИНГ РИВОЖИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
2024-08-22 19:05:51 1475
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга бугун Тошлоқ туманида бўлиб, ёшлар кичик саноат зонаси ҳамда ҳудудларда тадбиркорларнинг ишга туширилаётган янги лойиҳалари билан танишди.
Дастлаб “GS-lyuks textile” оилавий корхонаси томонидан ташкил этилган тикувчилик цеҳидаги иш жараёнлари кўздан кечирилди. Тадбиркор Нигора Раҳмонованинг 2,6 млрд. сўм ўз маблағи ҳисобига ишга туширилган янги цехда 50 та доимий иш ўрни яратилди. Бу ерда йилига 120 минг дона текстиль маҳсулотлари тайёрлаш режалаштирилган. Вилоят раҳбари сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, бренд яратиш борасида таклифларини берди.
Ёш тадбиркор Раҳматилло Абдураҳмонов томонидан мазкур ҳудудда автомобиллар учун мой ва антифриз ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа ишга туширилди. Бунинг учун 3,5 млрд. сўм сармоя киритилган. Корхонада 20 та иш ўрни яратилиб, йилига 9,5 минг тонна автомобиллар учун керакли мой ва антифриз ишлаб чиқариш имкони мавжуд. Вилоят раҳбари тадбиркор билан суҳбатлашди, унинг режалари билан қизиқди.
Тадбиркор шу яқин ҳудуддаги бўш турган 4 гектар майдонда оилавий дам олиш маскани қураётганини, у ерда яна бир қатор лойиҳалар амалга оширишни режалаштираётганини маълум қилди. Вилоят раҳбари мазкур лойиҳани ҳам бориб кўрди. Аҳоли ва дам олувчиларга янада қулайлик яратиш, ҳудудни ободонлаштириш, яшил маконга айлантириш борасида тавсиялар берилди.
Қанжирға МФЙда “Izmir textile” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 8 млн. доллар бўлган сунъий ипдан мато ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Корхонада ҳозирда қурилиш ишлари якунига етказилмоқда. Унинг ишга тушиши натижасида 100 та янги иш ўрни яратилади. Вилоят раҳбари бу ердаги иш жараёнини бориб кўрди. Тадбиркорнинг электр-энергияси ва табиий газ билан боғлиқ муаммосини ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Турват МФЙдаги “Зар эко пласт” масъулияти чекланган жамиятида пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётган бўлиб, қисқа фурсатда ўз харидорини топди. Бу ерда 15 та иш ўрни яратилган. Вилоят раҳбари мазкур корхонани бориб кўрди, иш жараёни билан танишди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram