Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЯНГИ МИКРО ГЭСЛАР ИШГА ТУШАДИ
2024-08-22 19:38:12 1430
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тошлоқ туманидаги ўрганишлари давомида муқобил энергия манбаларини жорий этиш борасидаги микро ГЭС ва қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш лойиҳалари билан танишди.
Туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда “Меҳнатобод”, “Қанжирға” ва “Бесаранг” МФЙларда кичик қувватли (4 МВт.) сув электр станциялари қурилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 млн. доллар. Микро ГЭСлар мазкур маҳаллалардаги сойларда барпо этилади ва аҳолининг электр энергиясини тўлиқ қоплашга эришилади.
Вилоят раҳбари туркиялик мутахассис билан суҳбатлашиб, унинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлади. Бундай микро ГЭСларни бошқа ҳудудларда ишга тушириш зарурлигини билдирди. Шунингдек, туманда 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича лойиҳа тақдимот қилинди. Унинг қиймати 4,8 млрд. сўмни ташкил этади. Ҳудуднинг қуёш нурига қараб электр энергиясини узлуксиз таъминлаш мумкин.
Вилоят раҳбари масъулларга бу каби лойиҳаларни кўпайтириш ва ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram