Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


МАҲАЛЛАЛАР ИШСИЗЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНМОҚДА

×

 2024-08-22 20:10:47    1586

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманидаги маҳаллаларни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, аҳолини даромадли қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар олиб бориляпти. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан тумандаги маҳаллаларда бўлиб, ана шу жараён билан танишди.

Турват маҳалласидаги бўш турган бинода Комила Жўраева томонидан тикувчилик цехи ташкил этилди. Бу ерда бугунги кунда 15 нафар қишлоқ аёллари иш билан таъминланган. Вилоят раҳбари аёллар билан суҳбатлашди, даромади билан қизиқди. Буюртмаларни кўпайтириш, шароитларни янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.

Заркент МФЙда 7 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда икки юздан зиёд тадбиркорлар фаолият кўрсатмоқда. Маҳаллада томорқачиликда ҳам яхши тажриба бор. Яқинда маҳалланинг бўш турган биносида тикувчилик цехи ташкил этилди. Тадбиркор Рисолат Каримованинг бу ташаббуси билан ўттизга яқин хотин-қиз ишли бўлди. Вилоят раҳбари тадбиркорнинг фаолиятини юқори баҳолади, ҳар бир маҳаллада шу каби йўналишларни ташкил этиш кераклигини билдирди.

Шу маҳаллада 3 млрд. сўм маблағ эвазига янги хусусий тиббиёт маскани қурилди. 50 ўринли муассасада 10 та иш ўрни яратилди. Вилоят раҳбари бу ердаги шароитларни кўздан кечирди.

Қўрғонча МФЙда метални қайта ишлаш ва ишлов бериш цехи фаолият кўрсатмоқда. Тадбиркор Салоҳиддин Солиев томонидан ташкил этилган бу тармоқда 50 та ёшлар иш билан таъминланган. Бу ердаги тежамкор иситиш қозонларига талаб катта. Вилоят раҳбари ёшлар билан суҳбатлашиб, янги турдаги маҳсулотларни кўпайтириш бўйича таклифларни илгари сурди.

Ҳамрак МФЙдаги уч қаватли бўш турган бинода пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Қишлоқ аҳолиси учун 25 та иш ўрни яратилди. Тадбиркор Муҳаммадрасул Халилжонов вилоят раҳбари билан мулоқотда бу ерни янада кенгайтириш, тикувчилик цехини ташкил этиш ишлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, маҳалланинг бўш турган биносида ҳам тикувчилик тармоғи ташкил этилди. Вилоят раҳбари унинг фаолияти билан танишиб, маҳалла еттилигига аҳолининг бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш вазифаларига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Пиёзчилик МФЙда яқинда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва автомашиналар савдоси маркази ишга туширилди. 50 нафар маҳалла ёшлари бу ерда меҳнат қилмоқда. Вилоят раҳбари мазкур марказ фаолияти билан ҳам танишди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram