Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“БЕШАРИҚ ТОНГИ” ГАЗЕТАСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2024-08-23 18:39:35 1130
Бешариқ туман ҳокимлиги муассислигидаги “Бешариқ тонги” газетаси нафақат вилоят, балки мамлакат миқёсида мунтазам равишда нашр этиб келинаётган босма даврий оммавий ахборот воситаси сифатида ўз мавқеига эга. Айни пайтда газета йилига ўртача 4,5–5,5 минг обуначига эга бўлиб, таҳририятнинг ижодий ходимлари юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тарғиб этишда фаоллик кўрсатиб келаётир.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан таҳририят моддий – техник базасини мустаҳкамлаш, ижодий ва техник ходимлари учун замонавий мезонлар асосида қулай шароитлар яратиш доимий эътиборда. Эзгу ташаббуслар доирасида таҳририятнинг 705 миллион сўмдан ортиқ маблағи ҳисобига эски бино мукаммал таъмирдан чиқарилди. Натижада бош муҳаррир, ижодий ва техник ходимлар учун ажратилган 4 та хонада барча қулайликлар яратилди. Бинода газета архиви учун махсус хона ажратилиб, унинг шарафли ижодий йўли билан боғлиқ муҳим ҳужжатлар жамланди.
Таҳририятнинг янги биноси фойдаланишга бағишланган тантанали маросимда вилоят, шаҳар–туман газеталари бош муҳаррирлари, Бешариқ туман ҳокимлиги масъуллари, соҳа фахрийлари ҳам кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда босма оммавий ахборот воситаларининг жамиятимиздаги ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб, янги бино мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлганлигини билдирди.
Тадбир қатнашчилари бу ерда яратилган шароитлар билан танишиб, ўзаро ижодий тажриба алмашдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram