Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЯНГИ УЙ ТЎЙЛАРИ ВА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАНТАНАЛАРИ ЯНАДА ҚУВОНЧЛИ ЎТМОҚДА

×

 2024-08-23 20:46:39    1330

PDF юклаш
Чоп этиш


Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрами арафасида Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивида бунёд этилган кўп қаватли уйлардан вилоятимиз энергия таъминоти тизими ишчи-ходимларига янги хонадонлар топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда электр корхоналарининг ишчи-ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров экошаҳарда қурилган кўп қаватли уйларнинг соҳиби бўлганларни янги хонадон билан қутлади. “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг бу ташаббуси мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди.

Мазкур жамиятнинг 30 нафар ишчи-ходимларига янги уйларнинг калитлари ва эсдалик совғалари тантанали топширилди. Меҳмонлар янги уйларда яратилган шароитлар билан танишди.

Шу ерда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг 600 нафар ишчи-ходимлари иштирокида “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими мустақиллик буюк неъмат эканлигини қайд этиб, сўнгги йиллардаги бемисл ислоҳотлар инсон манфаатига, юрт тараққиётига хизмат қилаётганлигини, Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилаётган янги массивлар аҳолининг турмуш даражасини ошираётганини таъкидлади. Барчани яқинлашиб келаётган истиқлол байрами билан табриклади, янги уй эгаларига эзгу тилаклар билдирилди.

Алишер Файз ҳамда вилоятимизнинг таниқли санъаткорларининг куй-қўшиқлари тадбирга янада файз бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram