
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" МАССИВИДАГИ ИШЛАРНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ БЕЛГИЛАНДИ

2024-08-24 11:53:50 1050
Ёзёвон туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида 2024 йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича жами 348 та хонадондан иборат 15 та кўп қаватли уй-жойлар қуриш белгиланган. Ҳозирги кунда 9 та 188 хонадонли уй-жойларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, хитойлик инвесторлар томонидан 1 та 2 подезли 7 қаватдан иборат бўлган уй-жойлар қуриш бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шу жойда туман секторлари раҳбарлари билан мулоқот қилди. Унда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш, кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш, ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириш бўйича ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги қайд этилди.
Массивда уй-жой қурилишини тезлатиш, бунда, албатта қурилиш меъёрлари асосида ишларни олиб бориш кераклиги таъкидланди. Массив ҳудудида кичик саноат зонаси ташкилланиб, тадбиркорларни жалб этиб, 30 сотихдан 3 қаватли бинолар қуриш ва унда косибчилик, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича туман секторлари раҳбарларига топшириқлар берилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram