Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЁЗЁВОН ТУМАНИДА ИМКОНИЯТЛАР ТЎЛИҚ ИШГА СОЛИНМАЯПТИ
2024-08-24 12:21:28 1118
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Ёзёвон туманида бўлиб, аҳолини иш билан банд қилиш, камбағалликдан чиқариш, иқтисодиётини барқарор ривожлантириш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Баҳор МФЙ ҳудудида “Нур Шавкат” МЧЖ томонидан трансформатор ишлаб чиқариш корхонаси фаолият олиб бормоқда. Ёш тадбиркор Шавкатжон Худобердиев ташаббуси билан фаолият кўрсатаётган ушбу корхонада 10 нафар ишчи-ходим ишлаб, даромад олмоқда. Лойиҳани кенгайтириш ҳисобига яна 5 та иш ўрни яратиш мақсад қилингани айтиб ўтилди. Вилоят ҳокими билан мулоқотда Шавкатжон Худобердиев янги лойиҳа устида иш бошлагани ушбу лойиҳа ишга тушса яна 70 та иш ўрни яратилишини маълум қилди. Бундан ташқари, 3-4 та туманларда трансформаторларни таъмирлашни йўлга қўйиш таклифи ҳам қўллаб-қувватланди.
Вилоят ҳокими Сайхунобод ва Уйчи тажрибаси асосида Юқори Сойбўйи маҳалласида амалга оширилган ишлар билан ҳам танишди. Бу маҳалладаги хонадонларда ва теракзорларда парранда боқиш йўлга қўйилди. Вилоят раҳбари ушбу жараёнлар билан шуғулланаётган хонадон эгалари билан мулоқот қилди. Аҳоли вакиллари ушбу паррандалар боқиш ортидан даромадга кираётганликларини ҳам айтиб ўтишди.
Ушбу маҳаллада Муҳаммаджон Исроилов Поддон тайёрлашни йўлга қўйиб, 40 та иш ўрни яратди, Индорама компанияси билан шартнома қилиб, тайёр маҳсулотларни етказиб бермоқда. Янгибўстон МФЙ ҳудудидаги жойдан лот сотиб олиб, корхонасини янада кенгайтириш бўйича олиб бораётган ишлар ҳақида вилоят раҳбарига маълум қилди.
Тошҳовуз МФЙда тадбиркор Ғайратжон Каримов пахта чиқиндиларини қайта ишлашни йўлга қўйди. Ойига иш ҳолатига қараб 100 мингдан 150 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Бу жараёнда 10 та ишчи банд. Маҳсулотлар асосан Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинади. Корхона ҳудудида тадбиркор томонидан замонавий жиҳозлар келтирилиб, нотўқима матолар ишлаб чиқариш лойиҳаси устида ишланмоқда. Ушбу лойиҳа учун 3 млрд. сўм сармоя киритилди. Натижада яна қўшимча 10 та иш ўрни яратилади.
Ушбу маҳаллада “Барасулов Одилжон” МЧЖ томонидан полизол маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасидаги иш жараёнлари билан ҳам танишилди. Аввал 6 та иш кучи билан қора қоғоз ишлаб чиқарилган цех кенгайтирилиб, ҳозирда қурилишда асосий ашё бўлган полизол ишлаб чиқарилмоқда. Корхона кенгайиши ҳисобига иш ўрни ҳам 20 тага етказилди. Ушбу маҳсулот кўп қаватли уйларнинг том қисмида ишлатилади. Корхона ташаббускори Муродил Барасулов вилоят раҳбарига қурилиш фирмалари билан ҳамкорликда ишлаш таклифини билдирди ва ушбу таклиф маъқулланди.
Шу куни Гулистон кичик саноат зонасидаги пахтани қайта ишлаш, кафеллар учун махсус клей ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Янгибўстон МФЙ ҳудудидаги 80 та лотга ажратилган ҳудудда 100 га яқин тадбиркорлар томонидан лотлар олиниб, контейнердан ҳар хил турдаги темир маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган ҳудуд ҳам жойига бориб кўрилди. Тадбиркорлар билан мулоқот қилинди.
Ўрганишлар давомида амалга оширилаётган ишлар билан бирга туманда дастурларнинг ижроси талаб даражасида эмаслиги, раҳбарларнинг масъулиятсизлиги маълум бўлди.
Саноат зонасига ажратилган ерлардан самарали фойдаланилмаяпти, мавжуд саноат зонасидаги 80 та лойиҳаларни сотувга чиқариш кечиктириляпти, бу бўйича масъуллар қаттиқ огоҳлантирилди. “Маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир маҳалланинг ўсиш нуқталарини топиш ва шу маҳаллаларни саноат ва қишлоқ хўжалигига ихтисослаштириш, пировард янги иш ўринлари яратиш бўйича ишлар вилоят даражасидан энг паст эканлиги қаттиқ танқид қилинди.
Вилоят ҳокими туман секторлари раҳбарларининг фаолиятини қониқарсиз деб баҳолаб, халқ депутатлар туман ва вилоят кенгашини қўшма сессиясида 4 та секторнинг ҳисоботини эшитиш бўйича топшириқ берилди ва йил якунига қадар барча камчиликларни бартараф этиш, ўзгариш бўлмаса йил якунидан кейин қаттиқ чора кўриш ҳақида огоҳлантирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram