Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ПРЕЗИДЕНТ ТАШРИФИДАН СЎНГ: ҲУДУДЛАР РИВОЖИ ЙЎЛИДА
2024-08-26 15:57:24 795
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида устувор вазифалар белгилаб берилди, зарур маблағлар ажратилди. Бу эса ҳар бир шаҳар ва туман учун катта имкониятлар эшигини очаётгани билан аҳамиятлидир.
Айниқса, электр-энергия, йўл, ичимлик суви, табиий газ, тиббиёт, таълим каби соҳалардаги муаммоларни ҳал этиш учун республика бюджетидан 94 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
Бугунги кунда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг топшириғи асосида 11 та объектда 39,6 километр ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бошлаб юборилди. Хусусан, Қўштепа туманидаги “Қумтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 10,6 километр янги тармоқ тортилиб, аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётган масала ечим топади. Электр энергияси таъминоти бўйича 48 та объектда 110 километр электр узатиш тармоғини тортиш, 3 минг 515 та таянч, 43 та трансформатор подстанциясини ўрнатиш ишлари бошланди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасалари зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланяпти. Мутахассислик йўналишлари бўйича 391 умумий амалиёт шифокорларига бўлган эҳтиёжлар тўлдирилади. Бағдод тумани Ултарма маҳалласидаги оилавий шифокорлик пунктига 50 ўринли янги бино қуриш кўзда тутилган.
Вилоятдаги 200 та мактабларда кимё, биология ва физика фанларидан амалий машғулотлар ўтказиш учун 300 дан ортиқ тўпламдаги анжомлар харид қилинади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram