Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИМЛАРИ УЧУН ЗАМОНАВИЙ БИНОЛАР
2024-08-27 16:25:26 757
Мустақиллигимизнинг 33 йиллик айёми арафасида янгитдан бунёд этилган Ёзёвон тумани қўриқлаш бўлими маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.
Тантанали маросимда вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармаси, вилоят қўриқлаш бошқармаси мутасадди раҳбарлари, туман секторлари раҳбарлари, қўриқлаш бўлими шахсий таркиби ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар юртимизда ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, осойишталигимиз посбонларининг турмуш шароитини яхшилаш, замон билан ҳамнафас равишда хизмат олиб боришларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидладилар.
Замон талабларига мос равишда барпо этилган ушбу маскан ҳам шахсий таркиб учун энг улуғ ва азиз байрамга муносиб туҳфа бўлганлиги қайд этилди. Бундай эътибор, яратилган шарт-шароитлар барча ходимларга юрт осудалиги, аҳоли тинчлигини асраш ва ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкларини кафолатли қўриқлашда янада куч-қувват ҳамда шижоат бағишлашига ишонч билдирилди.
Рамзий лента қирқилиб, замонавий қиёфа касб этган бинода яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишилди.
Маълумот ўрнида: куни кеча Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси Данғара ва Ўзбекистон туманлари бўлимларининг янги биноси очилди. Жорий йилнинг ўтган даврида Қўқон, Қувасой шаҳри ва Риштон туманида янги бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилган бўлса, Қўштепа ва Қувада қурилиш ишлари олиб борилмоқда, Олтиариқда лойиҳалаштирилмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram