Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Польша ва Фарғона вилояти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди
2024-08-27 17:22:11 712
Учрашувда Польша ва Фарғона вилояти ўртасида қишлоқ хўжалиги, темир йўл, бандлик, олий таълим, туризм, АйТи, транспорт- логистика соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Дастлаб вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонанинг саноат, инвестиция, қурилиш, ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ҳақида маълумот берди.
Польшалик меҳмонлар самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан муборакбод этишди. "Польша-Осиё" савдо палатаси президенти Януш Пехочинский вилоятимизга ташриф мақсади қишлоқ хўжалиги, темир йўл, бандлик, олий таълим, туризм, АйТи, транспорт- логистика соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш эканлигини маълум қилди. Ўзбекистон, Фарғона учун Польша, Скандинавия мамлакатлари, Германия ва бошқа ғарбий Европага коридор бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб, Марказий Осиё-Хитой транспорт логистикасини боғлашини қайд этди.
Текстиль, қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотларини Польшага экспортини йўлга қўйишда, Варшава, Лодз, Краков сингари шаҳарларда йирик эскпортёрларнинг Савдо уйларини очиш масаласи бўйича ҳам фикр алмашилди.
Олтиариқ туманидаги "Ҳамза экспо арт текстил" кластери томонидан Варшава шаҳрида Савдо уйи фаолият кўрсатаётганини қайд этган Януш Пехочинский, Польша иқтисодиётида ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек, автомобил, маиший техника, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ахборот технологияларининг ўрни катта эканлигини қўшимча қилди. Фарғона вилояти олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш, туризм ва АйТи йўналишларида икки томон учун манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.
Жаноб Януш Пехочинский Польшада бўлиб ўтадиган текстиль, туризм ярмаркаларида иштирок этиш учун фарғоналик тадбиркорларни ҳам таклиф қилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билдирилган барча йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Делегация аъзолари 2 кун давомида вилоятимиздаги ишлаб чиқариш корхоналари, саноат зоналари ва олий таълим муассасаларида бўлишиб, у ердаги имкониятлар билан яқиндан танишадилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram