![](https://ferghana.uz/uploads/sdfsdfsdfsdfsdfsdafsfdasdf.jpg)
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
![](https://ferghana.uz/images/img/flag-gerb.gif)
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАДБИРКОРЛАР ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТМОҚДА
![](https://ferghana.uz/uploads/bot/f7e7d748b230c82e18234.jpg)
2024-08-28 20:19:59 735
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга бугун Фарғона туманидаги "Baxt tekstil Andijon" тикувчилик корхонасида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди.
Мазкур корхона ўтган йил якунида ишга туширилган, футболка ва бошқа қатор текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 1,5 млн. доллар сармоя киритилиб, Германия, Туркия ва Таиланднинг замонавий технологиялари ўрнатилган. Сифатли маҳсулотларга бугун ташқи бозорда талаб ортмоқда. Россиянинг 5 та компанияси билан шартнома тузилиб, экспорт қилинмоқда. Йил якунига қадар 825 минг долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш кўзда тутилган.
Айни кунларда корхонада 180 нафар хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Бу ерда яна 170 та бўш иш ўрни бор.
Вилоят ҳокими тадбиркор Равшан Юсупов билан мулоқот қилиб, унинг режалари билан қизиқди. Шу жойда сектор раҳбарларига иш ўрни яратаётган тадбиркорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кераклиги айтилди. Энг асосийси, корхонанинг бўш иш ўринларига хотин-қизларни ишга жойлаштириш бўйича топшириқ берилди.
Кейинги манзилда Сайёра Турсунова ташаббуси билан фаолият кўрсатаётган текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехидаги иш жараёнлари билан танишилди. Ушбу цехда 20 та иш ўрни яратилган, маҳсулотлар ички бозорга сотилмоқда.
Вилоят ҳокими йирик корхоналардан буюртма олиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Хонқиз МФЙда “Ғиждувон тажрибаси” асосида вертикал ўсадиган саноат бинолари ташкил этилмоқда. Ушбу биноларда хонадонларда ташкил қилинган, лекин кенгайиш имкони бўлмаган ишлаб чиқаришлар учун шароитлар яратилмоқда.
Хусусан, Назокат Исақова туркиялик ҳамкори билан тикувчиликка ихтисослашган янги корхонани ишга тушириш ҳаракатида. Ҳозирда ушбу корхонада 40 нафар хотин-қизлар иш фаолияти билан банд. Корхона тўла қувватда ишга туширилса жами 150 та иш ўрни яратилади.
Тадбиркорлар билан мулоқотда бўлган вилоят ҳокими уларнинг ишларини юқори баҳолаб, фаолиятларини янада кенгайтириш ҳисобига иш ўрнини кўпайтириш ва сифатли экспортбоп маҳсулотлар сонини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
![](https://telegra.ph/file/f7e7d748b230c82e18234.jpg)
![](https://telegra.ph/file/2b16da781437b17fa5af8.jpg)
![](https://telegra.ph/file/3001eca77f6c60a24b445.jpg)
![](https://telegra.ph/file/9f8b0f4b8381e1c3f48aa.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8d64e7bd9fd468c143c1c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b90a5cf3afeeb7114c6fe.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f95d9a3acff4fa12753ec.jpg)
![](https://telegra.ph/file/1859c409e18b5dd762f3e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b7e7bd6eaf4328b8eb449.jpg)
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram