Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ТУМАНИДАГИ "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" МАССИВИДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ БЕЛГИЛАНДИ

×

 2024-08-28 20:44:52    728

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона туманидаги ўрганишлари давомида “Янги аср” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида ҳам бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Бугунги кунда ушбу массивда 30 та 5-7 қаватли 1200 дан зиёд хонадонлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, хозирги кунда 7 та уй-жойлар фойдаланишга топширилди. Қолган 23 та объектда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими қурилиш ишлари билан танишар экан, туман секторлари раҳбарлари ва туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари томонидан массивдаги қурилиш ишларига етарли даражада эътибор қаратилмагани маълум бўлди. Қурилишлар суст олиб борилаётганлиги, қурилиш штабида иш ташкил қилинмагани, кунлик мониторинг ишлари ҳам ташкилланмаганлиги вилоят ҳокими томонидан кескин танқид қилинди. Массивда штаб фаолиятини тиклаш, ҳар бир қурувчининг кунлик қилинган ишлари доимий мониторинг қилиб борилиши, уй-жой қурилишини тезлатиш, бунда, албатта қурилиш меъёрлари асосида иш олиб бориш кераклиги бўйича вазифалар юкланди. Кўп қаватли биноларнинг кириш қисмлари, атрофларини ободонлаштириш, дарахт экишга тайёрлаш бўйича ҳам топшириқлар берилди. Берилган ҳар бир топшириқ назорат қилиб борилиши тушунтирилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram