Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЭКОШАҲАР - “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИДА ИЛК БОР МУСТАҚИЛЛИК ТАНТАНАЛАРИ НИШОНЛАНДИ
2024-08-28 23:38:07 829
Фарғона шаҳридаги Экошаҳар янги амфитеатрида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрамни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кириш сўзи билан очиб, барчани энг улуғ, энг қутлуғ айём - Мустақиллик байрами билан табриклади.
Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мустақиллигимиз янада мустаҳкамланганини, Янги Ўзбекистонни, Президентимизнинг ислоҳотларини дунё эътироф этаётганлигини қайд этиб, бу каби улкан ишларга осонлик билан эришилмаётганини, унинг ортида олийжаноб халқимизнинг фидокорона меҳнати турганлигини таъкидлади. Хусусан, Президентимизнинг ташаббуси билан қисқа фурсат ичида барпо этилган Экошаҳар - "Янги Ўзбекистон" массиви ҳам улкан бунёдкорлик намунаси бўлганлигини, аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратилаётганлигини билдирди.
Яқинда Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида фарғоналик икки ўғлонлар - Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Мулложоновнинг бокс бўйича чемпион бўлиб, олтин медални қўлга киритгани тарихий воқеа бўлганлигини, Давлатимиз раҳбарининг фармонига кўра юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганини мамнуният билан эътироф этди.
Куни кеча Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан эълон қилинган Президентимизнинг фармонлари доирасида, Давлатимизнинг юксак мукофотлари – орден ва медаллар билан тақдирланган 20 дан зиёд вилоятимиз вакиллари яна бир бор олқишлар билан қутландилар.
Президентимизнинг жорий йил 11-12 июль кунлари вилоятимизга қилган ташрифи Фарғона учун янги даврни бошлаб бераётганлиги, соҳалар ривожи, аҳоли фаровонлиги учун катта имкониятлар яратилаётганлиги қайд этилди.
Кейинги етти йилда вилоятимизга қарийб 77 триллион сўмлик инвестициялар жалб этилди, хорижий давлатларнинг нуфузли компания ва ишбилармонлари билан ҳамкорликда янги лойиҳалар ишга туширилди. Бу йил вилоятимизда 1,3 миллиард долларлик мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда. Хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 7 миллиард доллардан зиёд 132 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, амалий ишларга киришилди. Шунингдек, вилоятда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона сони 729 тага етказилди.
Хайрулло Бозоров таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик соҳасида эришилаётган натижаларни таъкидлаб, аҳолини иш билан таъминлаш, даромадли қилиш, фаровонлигини ошириш каби вазифаларга эътибор қаратди. Бу каби ишларда барча фарғоналиклар ўзининг ҳиссасини қўшишлигини, барча соҳаларда натижадорлик бўлишини билдирди.
Байрам тантаналари вилоят ва республика санъат усталарининг катта гала-концерти билан давом этди. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Гулсанам Мамазоитованинг ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари янада байрамга файз бағишлади.
Экошаҳарда илк бор ташкил этилган мустақиллик байрамининг таровати мушаклар салюти билан дилларга қувонч улашди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram