Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ТУТ БАРГИДАН ЧОЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА
2024-08-29 09:57:49 699
Марғилон шаҳридаги “Нурли тонг силк“ МЧЖ пиллачилик кластери томонидан тут баргидан чой ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди.
Хитой технологияси асосида қурилган корхона бир соатда 35 килограмм қора ва кўк кўринишга эга бўлган тут чойлари тайёрлаб беради.
- Бу йўналишда умумий қиймати 200 минг доллар бўлган инвестиция жалб этилиб, 10 та янги иш ўринлари яратилди, – дейди “Нурли тонг силк” МЧЖ директори Мақсуджон Қосимов. – Куз мавсумида пилла кам боқилиши инобатга олинса, аксарият тут барглари хазонга айланиб кетади. Янги лойиҳа бу борада янги имконият эшикларини очди. Эндиликда оддий тут баргидан қўшимча қиймати занжирига асосланган бозоргир маҳсулот турлари тайёрлаяпмиз. Бир килограмм тут баргидан 750 грамм тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Вилоятда 4 минг гектарга яқин тутзорлар бор. Бир гектар тутзорлардан ўрта ҳисобда 50 тоннага яқин тут барглари йиғиб олинади.
Бу ерда хом ашёни йиғиш, саралаш йўналишида касаначилик хизмати йўлга қўйилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram