Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2024-08-29 15:38:21 755
Маълумки, кейинги йилларда вилоятимизда иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири сифатида туризм соҳасини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу борада дунёнинг илғор давлатлари тажрибаси асосида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилиб, туризм инфратузилмасини яхшилаш, хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жалб этишда кенг кўламли саъй–ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хусусан, Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳри, Риштон туманида ўтказилаётган турли фестиваллар ушбу йўналишдаги натижалар салмоғини янада оширмоқда.
Президентимизнинг жорий йил 12 январь кунги “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ишлар кўламини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. Бугун вилоят ҳокимлигида фармон ижроси доирасида туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўнгги йилларда вилоятимизга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Дунё брендлари, хорижий сармоядорлар билан ўтказилаётган учрашувлар самараси сифатида янги халқаро авиайўналишлар очилгани ҳамда сайёҳлар оқими тобора ортиб бораётгани таъкидланди.
Шу йилнинг сентябрь ойи охирларида дунёнинг етакчи туризм компаниялари раҳбарлари, экспертларининг вилоятимизга ташрифи режалаштирилган бўлиб, улар томонидан маҳаллий тадбиркорлар учун маҳорат дарслари ташкил этилиши кўзда тутилган. Тадбир доирасида Фарғона вилоятини мамлакатимизнинг туризм салоҳияти юқори манзили сифатида ривожлантириш учун глобал билим алмашинуви ҳамда халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Шунингдек, жорий йилнинг ноябрь ойида Фарғонада гастрономик фестивалини ўтказиш режалаштирилган. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз ҳамда Фарғона водийсининг бой ва ранг-баранг ошпазлик меросини намойиш этиш, маҳаллий ва халқаро ошпазлар, пазандачилик усталари, маданият ихлосмандлари ва сайёҳларни бирлаштиришга қаратилган. Фестиваль анъанавий миллий таомлар ва пазандачилик тажрибасини оммалаштириш ҳамда вилоятнинг гастрономик туризм соҳасидаги салоҳиятини оширишга ёрдам бериши эътироф этилди.
Учрашувда ушбу форумларда туризм соҳаси бўйича фаолият олиб борувчи тадбиркорларимиз ҳам фаол иштирок этиши, бу Фарғона туризми имкониятларини дунёга кўрсатишда қулай мулоқот майдони бўлиши таъкидланди.
Мулоқотда тадбиркорлар ҳам туризмни ривожлантириш бўйича таклиф ва ташаббусларни илгари суриб, муштарак мақсадлар йўлида фаол ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram