Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ
2024-08-30 13:57:41 972
Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонларига кўра, Фарғона вилоятидан 23 нафар ҳамюртимиз ҳам давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлди.
Бугун вилоят ҳокимлигида мазкур мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўнгги йилларда мамлакатимиздаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилганлигини, инсон манфаати улуғланаётганлиги, бу ҳар бир юртдошимиз ҳаётида ўз ифодасини топаётганлигини таъкидлади.
Фарғоналиклар ҳам бугун барча соҳаларда юрт тараққиёти, фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги айтиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари томонидан байрам арафасида бир гуруҳ юртдошларимизнинг давлат мукофотлари билан тақдирлангани инсон шаъни, қадр-қиммати юксак қадрланиши, Ватан тараққиёти, соғлом авлод тарбияси, юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатаётган инсонларнинг меҳнати ҳеч қачон эътибордан четда қолмаслигининг ўзига хос намунаси эканлиги таъкидланди.
Тадбир давомида мукофотланганлар - "Нуроний" жамғармаси Қўқон шаҳар бўлими раиси Манзур Абдуллаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Исмоил Маҳмуд, Фарғона политехника институти профессори Расулжон Тожиев сўзга чиқиб, ўзларининг камтарона меҳнатлари давлатимиз, Президентимиз томонидан юксак эътироф этилганини қайд этиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шунингдек, тадбир давомида Қўқон шаҳридаги таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бунёдкорлик ишларига қўшган ҳиссаси учун вазирлик, қўмита ва ташкилотларнинг бир гуруҳ вакиллари вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва совғаси билан тақдирланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram