Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲРИДА АВТОМАТИК ТИББИЙ ИНФУЗИОН ТИЗИМИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

×

 2024-08-31 13:15:56    839

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Фарғона шаҳрида “Medinjecton Industries” МЧЖнинг автоматик тиббий инфузион тизими ишлаб чиқариш корхонасининг фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Тантанали тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мамлакатимизда дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлари ишлаб чиқариш тармоғи ривожланиб бораётгани, бунда маҳаллийлаштириш дастурининг муҳим ўрин тутаётганлигини қайд этди. Мазкур лойиҳа ҳам ана шу ишларнинг амалий самараси эканлиги таъкидланди.

Мазкур корхона тадбиркор Дилмурод Аҳмедов ташаббуси билан барпо этилди. Қарийб 3 млн. доллар сармоя киритилди. 150 та доимий иш ўрни яратилишига эришилди. Йилига 60 млн. дона дори воситалари ишлаб чиқариш қувватига эга.

Рамзий лента қирқилгандан сўнг меҳмонлар корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram