Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚУТЛУҒ БАЙРАМДА ОРЗУЛАР УШАЛДИ

×

 2024-09-01 15:03:50    862

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами арафасида вилоятимиздан 10 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Президентимизнинг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлигида уларга идентификацион карта (ID-карта)лар тантанали топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимизнинг ташаббуси билан минглаб инсонларнинг ватанли бўлиш, Ўзбекистонда тенг ҳуқуқли яшаш, ўз уйида доимий рўйхатдан ўтиш нияти амалга ошганлигини қайд этиб, бугун улар бахтиёр кайфиятда юртимиз тараққиёти йўлида меҳнат қилаётганлигини таъкидлади. Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинганларни ҳаётларидаги муҳим кун билан табриклаб, юртимиз равнақи йўлида янада фидойилик билан меҳнат қилишларига ишонч билдирилди.

Президентимизнинг тегишли фармонларига асосан 2016 йилдан 2024 йилнинг август ойига қадар Фарғона вилояти ҳудудида доимий яшовчи 3390 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган. 2020 йил 13 мартда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, унга асосан фуқаролиги бўлмаган шахсларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш институти жорий қилинди. Унга асосан 5413 нафар Фарғона вилояти ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлганлар номидан сўзга чиққанлар бундай юксак инсоний эътибор учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram