Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҲАЖМИ ОШМОҚДА

×

 2024-09-03 11:41:56    545

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида "Septic Eco Water" МЧЖнинг лойиҳаси доирасида биринчи босқич амалга оширилиб, оқова сув тизимини фильтрлаш жамланмасини ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Бунинг учун 2 млн. доллар хорижий инвестиция жалб этилди, 135 та янги иш ўрни яратилди. Бу ерда йилига 2496 та дастгоҳ ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Россия технологиялари ва ҳамкорлиги асосида ташкил этилган “Septic Eco Water” нинг асосий мақсади экологияга зарар етказмайдиган, кам қувват сарфлайдиган оқова сувларни қайта ишлаш дастгоҳларини ишлаб чиқаришдир. Йил якунига қадар мазкур жамият томонидан лойиҳа доирасида яна 24,5 млн. доллар қийматидаги хорижий инвестиция олиб кириш режалаштирилган.

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов, корхона таъсисчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram