Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ TÜGİAD – ТУРКИЯ ЁШ ИШБИЛАРМОНЛАРИ УЮШМАСИ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-09-05 14:02:31    768

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси жорий йил июль ойида амалий ташриф билан Туркияда бўлиб, Истанбулда TÜGİAD – Туркия ёш ишбилармонлари уюшмаси раҳбарияти ҳамда аъзолари билан учрашганди.

Самарали ўтган учрашувда вилоятимиз ҳудудида металлургия, тиббиёт, рақамли таълим, мебелсозлик соҳаларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилиб, Туркия ёш ишбилармонлари уюшмасининг Ўзбекистонда ваколатхонасини очиш бўйича ҳам ҳамкорликда иш ташкил этилиши белгиланганди. Ташриф доирасидаги чора-тадбирлар асосида амалий ишларга киришилди.

Бугунги учрашувда ушбу келишувлар ижроси доирасида вилоятимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ва лойиҳалар муҳокама этилди.

Хайрулло Бозоров вилоятимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда эканлигини, хусусан, ҳудудларда Тадбиркорлар кенгашлари ташкил этилаётганини, бу ишда халқаро ҳамкорлик муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади. Вилоятимиздаги амалга оширишилиши режалаштирилаётган лойиҳалар хусусида маълумот берилди.

Меҳмонлар Экошаҳар, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳамда бир қатор корхоналарда бўлиб, вилоятимизнинг иқтисодий-инвестициявий салоҳияти билан танишмоқдалар. 

Туркия бўйлаб қурилиш, текстиль, ташқи савдо, автомобилсозлик, машинасозлик, металлургия, туризм, озиқ-овқат саноати, мебель саноати каби 60 дан зиёд секторда фаолият олиб бораётган 1000 нафардан зиёд 35 ёшгача бўлган ёш ишбилармонларни бирлаштирган TÜGİAD уюшмасига аъзо компанияларнинг йиллик айланмаси 60 млрд. доллардан, йиллик умумий экспорти ҳажми 36 млрд. доллардан ошади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram