Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҲУДУДЛАРДА

×

 2024-09-05 15:39:18    569

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани “Дўстлик” маҳалласида “Дўрмон юлдузлари” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Қуввати 350 ўринли таълим ташкилотининг очилиши муносабати билан 20 та иш ўрни яратилди.

Янги мактабгача таълим муассасасида кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари учун зарур шароитлар яратилган. Муҳташам бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, сайр қилиш учун боғ, ховуз барчаси болажонлар хизматида.

Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилиши режалаштирилган. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади ва ментал арифметика, бадиий гимнастика, таэквондо сингари тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram