Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ХИТОЙНИНГ XINJIANG BAI YI DA CONSTRUCTION INVESTMENT CO.,LTD КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ.

×

 2024-09-08 10:12:14    966

PDF юклаш
Чоп этиш


Мулоқот давомида вилоятимиз ҳудудида Хитой инвестицияси ҳисобига барпо этилиши режалаштирилаётган мисдан электр кабеллари ишлаб чиқариш заводи ташкил этиш лойиҳаси билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Дастлабки босқичда 40 млн. долларлик энергетика соҳасида йирик лойиҳа - мис кабелларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Лойиҳа натижасида йилига 100 минг тонна мис қайта ишланади, ички эҳтиёж қопланади, маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади. 500 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокими мазкур лойиҳани амалга ошириш учун инвесторларга зарур кўмак берилишини қайд этиб, “Қўқон” технопаркдан жой таклиф қилиниб, шу ерда амалга ошириш учун келишилди. Шунингдек, инвесторлар учун берилаётган имтиёзлар ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Вилоят ҳокимлиги ва Хитойнинг Xinjiang Bai Yi Da Construction Investment Co.,Ltd компанияси ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун меморандум ва йўл харитаси имзоланди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram