Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИДАГИ ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ БОРИШИ БИЛАН ТАНИШИЛДИ

×

 2024-09-12 22:46:47    428

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳридаги ўрганишлари давомида Янгиҳаёт кўчасида жойлашган 75 гектар ер майдонида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивидаги қурилиш жараёнларининг бориши билан танишди.

Массивда ҳозирда 11 та 12 ва 16 қаватли турар жой бинолари қурилиши бошланган. Вилоят ҳокими шу жойда қурилиш–пудрат ташкилотлари раҳбарлари, қурувчи ва меъморлар билан мулоқот ўтказди. Қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифатли ва белгиланган муддатда битказилиши бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Маълумот учун, “Янги Ўзбекистон” массивида замонавий мезонлар асосида қад ростлайдиган кўп қаватли уйлардан ташқари, лойиҳа қиймати 50 млн. доллар бўлган савдо комплекси, бизнес маркази ҳамда 2 та мактаб, 6 та мактабгача таълим ташкилоти ва 2 та кўп тармоқли тиббий клиника қурилиши ҳам кўзда тутилган.

Ўз навбатида янги массивда турар–жой биноларига қўшимча равишда аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун кўнгилочар масканлар ҳам барпо этилади. Ландшафт архитектураси асосида яшил хиёбонлар ташкил этилади ҳамда манзарали дарахтлар аллеялари яратилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram