Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДАГИ “HAMZA EXPO ART TEXTILE” ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШИЛДИ
2024-09-12 23:48:05 655
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Олтиариқ туманидаги “Hamza Expo Art Textile” пахта-тўқимачилик кластери томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Мазкур кластер томонидан пахта етиштиришдан бошлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган саноат занжирини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Обод МФЙ ҳудудида 7 гектар майдонда мато, тўқув маҳсулотлари ва трикотаж маҳсулотлари, калава ип ишлаб чиқариш мажмуасидан иборат 40 млн. долларлик лойиҳа босқичма-босқич ишга туширилмоқда.
Вилоят раҳбари бу ердаги олий сифатли калава ип ишлаб чиқариш корхонасининг якуний ишга тушириш билан боғлиқ жараённи кўздан кечирди. Мазкур лойиҳа учун 13 млн. доллар инвестиция жалб этилди ҳамда Германия, Хитойнинг замонавий дастгоҳларини ўрнатиш ишлари якунланмоқда. Корхона яқин кунларда фойдаланишга топширилади ҳамда бу йилги пахта мавсумининг янги ҳосилини юқори сифат билан қайта ишлайди. Мазкур лойиҳа натижасида 300 та янги иш ўрни яратилди ҳамда кластерда ишчилар сони 1200 тага етди.
Шу ернинг ўзида ташкил этилган тикув ва мато ишлаб чиқариш корхонасида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Корхонанинг 95 фоиз маҳсулотлари Польша давлатига экспорт қилиняпти.
Вилоят раҳбари янги корхонани ишга туширишни тезлаштириш ва иш ўринлари яратиш борасида кўрсатмалар берди.
Тегирмонбоши МФЙ ҳудудида "UNIMAX METAL" МЧЖ томонидан шурп ва самарез маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ишлари билан танишилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 млн. доллар бўлиб, 200 та иш ўрни яратилади.
Вилоят раҳбари томонидан корхонани ўз вақтида ишга тушириш, қурилиш-монтаж ишларини якунлаш билан боғлиқ масалаларда масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram