Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА КУТУБХОНАЧИЛАР УЧУН МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-09-13 10:03:55 706
Aҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминстрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Aлишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ҳамкорлигида минтақавий семинар ташкил этилди.
Анжуманда Фарғона водийси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари, туман ва шаҳар ахборот-кутубхона маркази мутахассислари иштирок этди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона филиали раҳбарияти билан учрашув ташкил этилиб, республикада илк бор “Фарғона тажрибаси” сифатида давлат хизматчилари ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган ислоҳотлар мавзуида ўзаро тажриба алмашилди.
Икки кун давомида семинар қатнашчилари Қувасой шаҳри ва Қува тумани ахборот-кутубхона марказида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар, китоб фондлари ҳамда янги жиҳозлар билан танишдилар. Шунингдек, Ёзёвон, Тошлоқ, Бағдод, Данғара тумани ахборот-кутубхона маркази ҳамда Қўқон шаҳридаги Амирий кутубхонаси иш фаолиятини ўрганиш асносида китобхонлик маданиятини ошириш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан бирга амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр алмашилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram