Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТИМИЗДА НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ СОНИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

×

 2024-09-14 11:38:51    944

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида “Юксалиш” хусусий мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров барчани янги билим даргоҳи билан табриклаб, юртнинг тараққиётида, инсон ҳаётида кўзлаган мақсадларига эришишида фақат илм кераклигини, у катта куч эканлигини таъкидлади. Мамлакатимизда таълимга қаратилаётган катта эътибор замирида билимли, салоҳиятли ёшларни тарбиялашдек эзгу мақсад мужассамлиги, бу борада хусусий мактаблар ҳам ўзларининг ҳиссаларини қўшаётганлиги қайд этилди.

“Юксалиш” ҳусусий мактаби вилоятимизда ўз фаолиятини 2022 йилда бошлаган бўлиб, ушбу мактабда бугунги кунда 1 синфдан 8 синфгача 600 нафар ўқувчиларга 120 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия бериб келмоқда.

Янги ўқув биносига 38 млрд. сўм маблағ сарф этилиб, 1000 ўринли ўқувчи ўрни яратилди. Мактаб математика, инглиз тили, кимё, биология, физика фанларига ихтисослаштирилган. Шунингдек, робототехника, 3D, SMM, сунъий интеллект каби замонавий фанлар ҳам ўқитилади.

Рамзий лента қирқилгач, меҳмонлар мактабда яратилган шароитлар билан танишдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram