Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


БИРИНЧИ ТЕРИМДА 50 ЦЕНТНЕРДАН ҲОСИЛ ОЛИНМОҚДА

×

 2024-09-14 16:19:54    728

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқлик фермерлар бу йил 4600 гектар майдонда ғўза парваришлаб, мўл ҳосил етиштирди. Бугунги кунда далаларда пахтани нест-нобуд қилмасдан сифатли териб олишга киришилган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туманда пахта ҳосилини териб олиш жараёни билан танишди, фермерлар билан мулоқот қилди.

“Аминжон бува” фермер хўжалигида 30 гектар майдонда пахтанинг “С8290” нави 76 см схема асосида экилиб, белгиланган агротехник тадбирлар асосида парваришланди. Биринчи теримнинг ўзидан 47 центнердан ҳосил олишга эришди.

Вилоят раҳбари дала майдонидаги пахтани кўздан кечирди. Фермер билан суҳбатда ҳосилдорликни оширишда илм ва инновациялар муҳим ўрин тутишини, фермерлар учун ҳам манфаатдорлик ошишини алоҳида таъкидлади. Теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, “Ҳабибулло зиё”, “Ҳабибахон Илёс саховат”, “Хуршидбек зиё” фермер хўжаликларидаги пахта терими жараёни билан танишилди. Мазкур фермер хўжаликларида ҳам ҳосилдорлик ошиб, илк теримнинг ўзида 45-50 центнер пахта олинмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram