Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲРИНИНГ БОШ РЕЖАСИ (КОРРЕКТУРА) ЛОЙИҲАСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

×

 2024-09-14 21:39:19    9897

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг 2023 йил 12 сентябрдаги “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш ҳамда 2023-2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ томонидан Фарғона шаҳрининг бош режаси (корректура) лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Экошаҳардаги Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабида мазкур лойиҳанинг тақдимоти билан танишди. 

Бугунги кунда дастлабки маълумотлар йиғилиб, лойиҳа таклифи (эскиз лойиҳа) ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа таклифи асосан 3 та йўналишда ишланмоқда, жумладан, биринчидан шаҳарнинг транспорт структураси, иккинчидан шаҳарни реновация ва консервация ҳудудларига ажратиш, учинчидан шаҳарнинг реконструкция қилинадиган ҳудудларни белгилаш ишлари ишлаб чиқилиб, лойиҳалар якунига етказилмоқда.

Вилоят раҳбари лойиҳа билан танишиб, шаҳарнинг бош режасини янада такомиллаштириш, бу жараёнга малакали мутахассисларни жалб этиш каби йўналишларда масъулларга топшириқлар берди. Хусусан, сел йўлларини мустаҳкамлаш, ер ости сувларини сатҳини пасайтириш, бош режани ҳар бир йўналиши бўйича солиштирма таҳлиллар қилиш, яшил жамоат паркларини кўпайтириш вазифаси топширилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram