Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ТУРКИЯ ПРЕЗИДЕНТИ ҚЎМИТАСИ АЪЗОСИ ИБРАҲИМ ЎЗЕРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2024-09-16 16:23:21 899
Учрашувда турк ишбилармонлари томонидан вилоятимизда энергетика, ижтимоий ва тиббиёт соҳаларида келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Ибраҳим Ўзер кеча Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивида бўлгани ва бу шаҳар унда ижобий таассурот қолдирганини маълум қилиб, ушбу шаҳарчани электр таъминоти сифатини янада ошириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимоти билан таништирди.
Бундан ташқари, мактабларда ва олис қишлоқларда ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган истиқболли лойиҳалари бўйича ҳам фикр алмашилди. Маҳаллалардаги тиббиёт пунктларини таъмирлаб бериш ҳамда тиббиётдаги суяк соҳасида жарроҳлик амалиётида керакли бўлган махсус воситалар етказиб бериш бўйича ҳам ҳамкорлик қилиш борасида таклифлар билдирилди.
Вилоят ҳокими ҳар бир билдирилган таклифлар вилоят учун муҳим эканлигига урғу бериб, келгусида ҳамкорлик қилиш ва керакли кўмак кўрсатилишини маълум қилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram