Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ РИШТОН ТУМАНИДАГИ "KOSTO LINE XOLDING” МЧЖ КЛАСТЕРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЛОЙИҲА БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2024-09-17 10:00:27    486

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Риштон туманида бўлиб, "Kosto line xolding” МЧЖ кластерида амалга оширилаётган лойиҳа билан танишди.

Айни кунларда бу ерда 12 млн. евролик инвестиция ҳисобига тўқувчилик фаолиятини модернизaция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Корхонага Германия, Италиянинг замонавий технологияларини ўрнатиш ишлари якунланмоқда, октябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Натижада қўшимча 100 та янги иш ўрни яратилади, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 

Бугунги кунда жамиятда 1200 нафар киши меҳнат қилмоқда.

Вилоят раҳбари лойиҳа жараёнини кўздан кечириб, масъулларга корхона таъсисчисининг божхона, электр энергияси билан боғлиқ масалаларини ҳал этиш бўйича топшириқлар берди. 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram