Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚУВА ТУМАНИДА БЎЛИБ, САНОАТ, МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ, ТАДБИРКОРЛИК, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ, ҚУРИЛИШ, ТУРИЗМ КАБИ ЙЎНАЛИШДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАРНИ БЕЛГИЛАБ БЕРДИ
2024-09-18 21:40:37 710
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қува туманида бўлиб, саноат, маҳаллабай ишлаш, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм каби йўналишда амалга ошириладиган ишларни белгилаб берди. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ҳар бир соҳа учун масъуллар бириктирилди.
Дастлаб Турк МФЙда барпо этилаётган янги кўп қаватли уйлар ва унинг ҳудуди кўздан кечирилди. Бу ерни ободонлаштириш, янги уйлар қурилишини тезлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Мазкур ҳудудда 50 гектар майдонда янги саноат зонаси ташкил этиляпти. Вилоят раҳбари саноат зонаси учун ажратилаётган ер майдонини бориб кўрди. Дастлаб 15 гектар майдонда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда намунали саноат зонасини барпо этиш борасида кўрсатмалар берилди.
“Каркидон” сув омбори атрофида ўзлаштирилмаган 1,6 минг гектар адир майдонларида қиймати 24 млн. долларлик гилос, шафтоли, бодом, ўрик боғлари ташкил қилиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Шу билан бирга балиқчиликда ҳам истиқболли лойиҳалар ишга туширилади.
Шу ерда жойлашган Турк кичик саноат зонасининг фаолияти вилоят раҳбарининг эътирозига сабаб бўлди, туман секторлари раҳбарларига ҳар бир лойиҳани таҳлилий-танқидий ўрганиш ва самарали йўлга қўйиш вазифаси топширилди.
Вилоят ҳокими Қува тумани касб-ҳунар мактабида ҳам бўлиб, ушбу касб-ҳунар мактабини таъмирлаш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш топшириғи берилди. Хоналар ўргатиладиган касб-ҳунарлар талабидан келиб чиқиб лойиҳалаштириш лозимлиги таъкидланди.
Бугунги кунда Қақир МФЙни туманнинг энг обод ва намунали ҳудудига айлантириш ишларига киришилган. Хайрулло Бозоров масъуллар билан учрашувида ҳудуднинг қиёфасини янгилаш, лойиҳаларни ишга тушириш, ҳар бир оилани даромадли қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллани атиргулчилик, кўчатчиликка ихтисослаштириш каби йўналишларда амалга ошириладиган вазифаларга эътибор қаратди. Белгиланган чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Туманни экспорт салоҳиятини ошириш, инвестиция жалб қилиш мақсадида Мустақиллик маҳалласи ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилган логистика маркази билан танишилди.
Тумандаги истироҳат боғи ҳам янги қиёфа касб этиши режалаштирилган. Вилоят раҳбари боғнинг фаолиятини кўздан кечириб, лойиҳани такомиллаштириш, аҳоли учун барча шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.
Вилоят раҳбари Аҳмад Фарғоний хиёбонидаги “Шаҳристон Қубоси” археология ёдгорлигини бориб кўрди. Бу ерда осмон остида музей ташкил этиш билан боғлиқ масалаларда кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram