Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОР ВА ФАРМОНЛАРИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2024-09-19 17:20:04    996

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги вилоят “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида 18-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-109-сонли Фармони ҳамда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-312-сонли Қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини масъулларга етказиш юзасидан семинар ўтказилди.

Мазкур семинарларда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов, вилоят тижорат банклари раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари иштирок этди.

Дастлабки кунги семинарда факторинг - пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш хизмати эканлиги, ушбу хизматдан фойдаланиш тадбиркорларга катта имкониятлар яратиб бериши, факторинг хизмати орқали реализация қилувчиларнинг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжи қондирилиши ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга, ушбу хизматда гаров таъминотининг талаб этилмаслиги, савдо айланмалари тезлигини ошириб, талабни ўз вақтида қондириш имконияти яратилгани таъкидланди.

Кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашнинг узлуксизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, банк ва микромолиялаштириш хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида қабул қилинган “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-312-сонли Қарори ижросини жойларда ташкил этиш, амалга ошириш механизмлари ва тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида тақдимотлар орқали тушунчалар берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram