Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ЗИЛОЛ МФЙДАГИ ДАШТ КЎЧАСИНИНГ АҲОЛИСИ ЎЗ ТОМОРҚАСИДА ИССИҚХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТГАН БЎЛИБ, ЯХШИ ДАРОМАД ТОПМОҚДА
2024-09-19 19:51:03 1036
Бир пайтлар бу чекка жой дашт, сув йўқ ҳудуд бўлган. Айни кунларда одамларнинг меҳнати билан даромад манбаи топилиб, 160 та хонадон тўрт мавсумда бодринг, помидор етиштириш билан шуғулланмоқда. Томчилатиб суғоришнинг йўлга қўйилгани катта самара бермоқда.
Бугунги кунда маҳаллада 3 та узумчилик, иссиқхона етиштириш кооперацияси фаолият кўрсатмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда бу ердаги хонадонларда бўлди, уларнинг кундалик юмушлари билан танишди.
Сайфиддин Маҳибуллаев миграциядан қайтиб, ўз томорқасида 30 млн. сўм кредит олиб, 2 та иссиқхона ташкил қилган. Баҳорги мавсумда бодрингдан 60 млн. сўм даромад олди, айни кунларда иссиқхонасида помидор етиштирилмоқда. Ундан камида 80 млн. сўм фойда олишни кўзлаяпти. Вилоят раҳбари унинг иссиқхонасини кўздан кечириб, ишнинг кўзини билганга томорқа катта даромад манбаи эканлигини билдирди.
Аҳроржон Ибрагимов 9 сотих жойда иссиқхона қуриб, бодринг, помидордан икки марта ҳосил олмоқда. Ўртача даромади 120 млн. сўм. Шу билан биргаликда узум етиштирмоқда.
Суҳроб Рустамов эса 30 сотих жойда иссиқхона ташкил қилган бўлиб, 15 нафар маҳалла ёшлари иш билан банд. Айни кунларда иссиқхонада помидор етиштирилиб, ички бозор билан биргаликда қўшни давлатларга экспорт қилиняпти. Унинг айтишича бу ердан 200 млн. сўм даромад олади.
Вилоят ҳокими маҳалладаги бу тажрибани оммалаштириш, ҳар бир оилани даромадли қилиш учун иссиқхоналарни кўпайтириш бўйича туман секторлари раҳбарларига топшириқлар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram