Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҲУДУДЛАРДАГИ КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ИШНИНГ КЎЗИНИ БИЛАДИГАН ТАДБИРКОРЛАР УЧУН КАТТА ИМКОНИЯТ БЎЛМОҚДА

×

 2024-09-26 09:21:04    585

PDF юклаш
Чоп этиш


Бобур Акрамзода Бувайда туманидаги “Қўштепа” кичик саноат зонасида драбилкалар ҳамда бошқа дастгоҳларни тайёрлашни йўлга қўйган. 30 нафар ёшлар бу ерда меҳнат қилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тумандаги ўрганишлари давомида бу ерда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Эътиборли жиҳати, корхонада ишлаётган ёшлар 10-15 млн. сўм иш ҳақи олмоқда. Маҳсулотларга эса талаб катта. Тадбиркор хитойликлар билан янги лойиҳа устида ишлаётганини маълум қилди. Вилоят раҳбари унинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб, дастгоҳларнинг сифатига эътибор қаратиш, маҳаллийлаштириш борасида кўрсатмалар берди.

Шу ердаги “Мустафо пойабзал классик” корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёни кўздан кечирилди.

“Араб” кичик саноат зонасида “Wire-cable system Group” МЧЖ томонидан электр кабеллари ишлаб чиқарилмоқда. Ўтган йилда 10 млрд. сўмлик инвестиция ҳисобига ишга туширилган корхонада 30 та иш ўрни яратилган. Вилоят ҳокими ишлаб чиқариш жараёни ҳамда янги лойиҳа бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Айни кунларда дастгоҳларни ўрнатиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, юқори кучланишга чидамли электр кабеллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа қиймати 8 млрд. сўм.

“Бўстонбува” кичик саноат зонасида “Мовий омад файз” корхонаси травертин ва лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширган. Маҳсулотлар қўшни давлатларга экспорт қилиняпти. 

Турк МФЙда “Abdurauf ARM tex” МЧЖ томонидан ташкил этилган тикувчилик корхонасида бўлиб, фаолияти билан танишилди. 150 нафар аёллар меҳнат қилмоқда. Тадбиркорнинг жой билан боғлиқ масаласи бўйича масъулларга топшириқлар берилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram