Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ УЧКЎПРИК ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-09-26 20:23:57 730
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга бугун Учкўприк туманида бўлиб, “Қўқон” ЭИЗда ҳамда КСЗларда амалга оширилаётган янги инвестицион лойиҳалар билан танишди.
Дастлаб Хитойнинг Jianhua Ceramics компанияси томонидан “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида керамика маҳсулотлари ва кафель ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳанинг қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги делегациянинг 2023 йилда Хитойга амалий ташрифи давомида эришилган келишувлар ижроси доирасида амалга оширилаётган ушбу лойиҳага хитойлик инвесторларнинг 50 млн. доллар тўғридан-тўғри инвестицияси йўналтирилган. Қурилиш ишлари ўтган йилнинг ноябрь ойида бошланган бўлиб, ҳозирда жадаллик билан давом этмоқда. Ушбу корхона ишга тушиши натижасида йилига 9,5 млн. кв.м кафель маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, йиллик 40 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими инвесторлар билан олдинда турган масалалар бўйича суҳбатлашди.
Кейинги манзилда тадбиркор Усмонали Эргашев ташаббуси билан шу ой бошида ишга туширилган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи катта корхонадаги иш жараёнлари кўздан кечирилди. Тадбиркор ушбу корхона учун ҳозирда 1 млн. долларлик сармоя киритгани, 250 нафар маҳаллий аёл-қизлар иш билан таъминланганини маълум қилиб, корхонани тўла қувватда ишга тушириш ҳисобига иш ўрни сонини 1,5 мингтага етказишни мақсад қилган.
Вилоят ҳокими тадбиркор ишини юқори баҳолаб, жойдан унумли фойдаланиб, бинони кўп қаватли қилиб қуриш кераклиги бўйича кўрсатмалар берди.
Достон Мамажонов 2 ой олдин ишга туширган плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси билан таништирди. Ҳозирда ушбу корхонада 2 сменада иш ташкил қилиниб, 12 нафар ишчи-ходим банд. Уларга 3-5 млн. сўмгача иш ҳақи тўлаб берилмоқда. 1 ойда 15-20 тонна плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Козимжон Неъматов 14 сотих саноат зонадан жой олиб, у ерда кўрпа-покриваль ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 20 га яқин иш ўрни яратди. Ойига 3 мингта 5 хил турдаги мавсумий кўрпа ва покриваль тайёрланмоқда.
“Kokand Bicycles” хусусий корхонаси раҳбари Мухсин Абдурахимов 17 млн. долларлик йирик лойиҳа қуришни бошлади. Бу ерда велосипедлар ва скутерлар ишлаб чиқариш йўлган қўйилади. Вилоят раҳбари бу ерда бўлиб, қурилиш жараёнларининг бориши билан танишди. Тадбиркор билан суҳбатлашди.
Шундан сўнг хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда қурилишига киришилган скутерлар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш корхонасига борилди. 17 млн. доллар инвестиция киритилаётган ушбу корхонада қурилиш ишлари якунига етказилмоқда, келгуси ойда ишга туширилиши режалаштирилган. Корхонада 2 сменада 600 нафар ишчи-ходим фаолият олиб боради.
Вилоят раҳбари ҳар бир тадбиркор фаолияти билан танишиб, асосий эътиборни тадбиркорларнинг иш ўрни яратиши ва маҳаллий аҳолининг ойлик иш ҳақларига қаратди. Тадбиркорларга ер танқис эканлигини инобатга олиб, мавжуд биноларни кўп қаватли қилиб, кенгайтириш кераклиги бўйича кўрсатмалар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram