Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ УЧКЎПРИК ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛАР ТОМОНИДАН ТИКУВЧИЛИК ТАРМОҒИНИ КЕНГАЙТИРИШ БЎЙИЧА ИШГА ТУШИРИЛГАН КОРХОНАЛАРДА БЎЛДИ

×

 2024-09-26 21:16:59    857

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Учкўприк туманидаги ўрганишлари давомида тадбиркорлар томонидан тикувчилик тармоғини кенгайтириш бўйича ишга туширилган корхоналарда бўлди.

Учкўприк МФЙда 300 минг доллар сармоя киритилиб, йил бошида ишга туширилган текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти кўздан кечирилди. Бу ерда 70 та иш ўрни яратилган бўлиб, маҳсулотлар Россия давлатига буюртма асосида етказиб берилмоқда.

Вилоят раҳбари буюртмалар сонини кўпайтириш кераклиги бўйича кўрсатмалар берди.

“Rayxon teks” МЧЖ томонидан болалар кийим-кечаклари тайёрлаш корхонаси Наврўз байрами арафасида ишга тушди. 50 нафар маҳаллий аёл-қизлар ушбу фаолият билан банд қилинди. Уларга бепул овқат, транспорт хизмати ва 2-2,5 млн. сўмгача ойлик иш ҳақи тўланмоқда. Тадбиркор Нодирбек Деҳқонов корхонани янада кенгайтириш ҳисобига яна қўшимча иш ўрни яратишни мақсад қилганини маълум қилди.

Турғоқ МФЙда аввал колхоз гаражи сифати фаолият олиб борган жойда тадбиркор Акмалхон Мунавваров ипдан мато ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳозирда маҳсулотлар ички бозорга етказиб берлмоқда, хорижга экспорт қилиш бўйича ҳам келишувлар олиб борилмоқда. Корхонада 25 та ишчи-ходим банд. Вилоят раҳбари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, бўш турган жойлардан ҳам унумли фойдаланиш бўйича керакли топшириқлар берди.

Шу куни Учкўприк МФЙ, Шодлик массиви ҳудудида маънан эскирган 2 қаватли турар-жой бинолари ўрнига 7 ва 12 қаватли замонавий турар-жой массиви барпо этиш лойиҳа тақдимоти ҳам ўтказилди.

Ушбу ҳудудда 3 босқичда жами 57 та 1676 хонадонли турар-жой бинолари барпо этилади. Лойиҳа қиймати 900 млрд.сўмни ташкил қилади. 1-босқичда 37 та 7 қаватли ва 4 та 12 қаватли 1228 та хонадондан иборат уй-жойлар қурилади. Шунингдек, маҳалла биноси, мактаб, боғча, аҳоли дам олиши учун жой, 2 қаватли савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳам қад ростлайди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram