Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТАДБИРКОРЛАРГА ИҚТИСОДИЙ МАНФААТ ВА САМАРАДОРЛИК БЕРМОҚДА
2024-10-02 22:52:56 2187
Данғара туманидаги “Marrakesh agro plus” МЧЖнинг гидропоника усулида помидор етиштириш лойиҳаси ҳамда муқобил энергия тежовчи технологияларини жорий этиш ишлари буни яққол кўрсатиб турибди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туманда бўлиб, мазкур жараён билан танишди.
8 гектар майдондаги иссиқхонада помидор етиштириляпти. Маҳсулотлар хорижга экспорт қилинади. Бу ерда Хитойдан келтирилган замонавий иситиш қозонлари ҳамда 300 кВтли қуёш панеллари ўрнатилди.
Лойиҳа қиймати 3 млн. доллар. Бундай технологияларнинг жорий этилиши электр энергияси ҳамда ёқилғи маҳсулотларининг сарфини икки-уч баробар қисқартирди. Қуёш панелларининг ўрнатилиши ҳисобига йилига электр энергиядан ўртача 330 млн. сўм иқтисод қилинмоқда. Табиий газ билан бир ойда 206 млн. сўмдан ортиқ маблағ сарф этилган. Тежамкор кўмир қозони эса бир ойда 116 млн. сўмни тежашга хизмат қиляпти.
Вилоят раҳбари томонидан лойиҳалар кўздан кечирилиб, бу ишларни давом эттириш, энергия тежовчи технологияларни кенг қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram