Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ДАНҒАРА ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛИК, МАҲАЛЛАЛАРНИ ИШСИЗЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИШ, ОИЛАЛАРНИ ДАРОМАДЛИ ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИЛДИ

×

 2024-10-02 23:24:22    2369

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Данғара туманида бўлиб, тадбиркорлик, маҳаллаларни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, оилаларни даромадли қилиш борасидаги ишлар билан танишди.

Ғумойли МФЙда “Каробка мега глобал” МЧЖ томонидан 3 млн. доллар инвестиция ҳисобига яқинда электр чойнаклар ва электр жиҳозлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 50 нафар киши меҳнат қилмоқда. Корхона раҳбари Раҳимжон Абдуллаев томонидан янги лойиҳа бўйича ишлар бошланган бўлиб, унинг натижасида 100 та иш ўрни яратилади.

Вилоят раҳбари ушбу лойиҳалар билан танишди, иш ўринларини кўпайтириш, маҳсулотларнинг сифатини ошириш кераклиги билдирилди.

Шу маҳаллада “Asadbek lider” корхонаси қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этган бўлиб, 25 нафар ёшлар ишламоқда. Шу ерда тунукачилик тармоғи бор. Янги савдо мажмуаси ҳам барпо этиляпти.

Навбаҳор МФЙда “Эврика кабел файзи” МЧЖ томонидан 10 млрд. сўм маблағ ҳисобига электр кабеллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Юздан зиёд киши иш билан таъминланди. Вилоят ҳокими бу ерда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Тадбиркорнинг кредит олиш билан боғлиқ масаласи масъулларга йўналтирилди.

Мазкур маҳалладаги тадбиркор Аҳаджон Жуманов томонидан ташкил этилган пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси кўздан кечирилди. Бу ерда 60 нафар хотин-қизлар меҳнат қиляпти. Ёш тадбиркор Диёржон Эрқўзиев эса болалар кийимларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил қилиб, 70 та иш ўрни яратди. Сифатли маҳсулотлар анча харидоргир.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram